Келгуси йилдан жамоат транспортида фаст-фуд рекламаси тақиқланади

17:37 28 Ноябрь 2018 Дунё
353 0

2019 йилдан бошлаб Лондондаги жамоат транспортида зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси тақиқланади. Мазкур қарорни шаҳар мэри Содиқ Хон ҳам қўллаб-қувватлаган, деб ёзади The Guardian нашри.

Жумладан, кўплаб ширин ичимликлар, гамбургер, шоколадли батончик ва шўр ёнғоқлар рекламаси тақиқланади. Тақиқ Лондон метрополитени, барча турдаги ерусти шаҳар транспортини ўз ичига олган Transport for London тармоғи, London River Services сув йўналишлари кабиларга жорий этилади. Фаст-фуд тармоқлари ўз ресторанлари ҳақидаги рекламаларни фақатгина соғлом таомларни назарда тутгандагина беришлари мумкин. Майиз, шакарсиз ичимликлар, тузсиз ёнғоқлар шулар жумласидандир.

Реклама индустрияси вакиллари эса мазкур ғояни танқид қилиб чиқди. Уларнинг фикрича, бу ўзи шундай ҳам молиявий инқирозга дуч келаётган транспорт тизимларини ўн миллионлаб даромаддан айиради. Сабаби ана шундай озиқ-овқатлар рекламаси биргина биргина Transport for London тармоғига йилига 35 млн. фунт стерлинг келтирар экан.

Британ телеиндустрияси ҳам фаст-фуд рекламаси билан боғлиқ чекловлардан азият чекиши мумкин. Сабаби бу тижорий ТВ-саноати йиллик бюджетини 200 млн. фунтгача қисқартириб юборади.

Чекловлар бўйича қарор нега қабул қилиняпти? Лондон жамоатчилик соғлиғини сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 10-11 ёшгача бўлган болаларнинг 37 фоизи ортиқча вазнга эга ёки семизликдан қийналмоқда. Лондон мэри бу муаммони “секин ҳаракатга келувчи бомба” деб атаган.

Шунинг учун Содиқ Хон шу йил май ойидаёқ таркибида ёғ, шакар ва туз миқдори юқори бўлган маҳсулотлар рекламасини чекламоқчи эканлигини билдирган эди. Мазкур ғоя эса Лондон жамоатчилигининг аксарият қисми томонидан қўллаб-қувватлангач, сўнгги қарор қабул қилинди.

Шу каби чекловларни Туманли Альбионнинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этиш бўйича ишлар олиб бориляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019