“Келес” станцияси бутунлай қайта таъмирланди

17:31 19 Сентябр 2019 Жамият
424 0

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг маълум қилишича, кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги станцияларни босқичма-босқич реконструкция қилиш режалаштирилган. 

“Келес” республикамизнинг қўшни давлат билан темир йўл орқали боғлайдиган чегара ҳудудига яқин станциялардан биридир. 2019 йил январь ойида ушбу станцияда белгиланган режага кўра таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

- “Келес” мамлакатимизнинг энг кўркам ва барча шароитларга эга 3-класс турига мансуб станцияларидан бирига айланди,- дейди станция бошлиғи Рустам Маҳамаджонов. - Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида станциянинг асосий биноси ташқи ва ички қисми, ишчи-ходимлар хоналари тубдан таъмирланди. Унда хоналарга 14 та замонавий совитиш ва иситиш ускуналари таъминланди ва янги жиҳозлар ўрнатилиб, кўркам гиламлар тўшалди, ишчи-ходимларимиз тўлиқ компьютер техникаларига эга бўлишди. Фаолият кўрсатаётган темирйўлчиларнинг назарий билими ва тажрибасини ошириш мақсадида ўқув хонаси, амалий кўникмаларини шакллантириш учун эса ўқув полигони ҳам ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, станция ҳудудида жойлашган йўл усталарининг дам олиш биноси, ўқув ва ювиниш хоналари қайта таъмирланиб, янги мебель жиҳозлари ўрнатилди. Атроф эса панжарали тўсиқлар билан ўралиб, арча ва манзарали кўчатлар, анвойи гуллар экилиб ободонлаштирилди.

Қувонарлиси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида станция ҳудудида жойлашган йўловчилар ўтиш йўлаги ҳам тўлиқ таъмирланиб, усти замонавий қоплама билан ёпилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?