Келес йўли номаълум муддатга ёпилди

00:03 27 Октябр 2020 Жамият
262 0

Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, туман ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь 24:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар, (4Р-4 «Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автойўли 820 км» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари) Келес кўприги (Тошкент халқа йўли)дан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?