“Келажакни терроризмсиз қурамиз!”

16:14 11 Март 2019 Жамият
609 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Элёржон Эҳсонов/Фарғона. “Келажакни терроризмсиз қурамиз!” шиори остида халқаро ёшлар фестивали доирасида кутилган барча иштирокчилар Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида жам бўлдилар. Меҳмонлар вилоят маъмурий марказида ўзига хос фарғонача лутф билан кутиб олинди.

— Ўзбек ва тожик, ўзбек ва қирғиз халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди, — дейди Ош вилояти губернатори ўринбосари Аҳматжан Муҳаммадов. — Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак. Аслида бугунги халқаро фестивалнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ҳам шу.

— Мен Фарғона вилоятида биринчи бор бўлишим, — дейди Қадамжой райони, Қорачиғоч қишлоғидан келган Досмамат Султонов. — Бизни жуда катта эҳтиром ва тантаналар билан кутиб олишди. Жуда хурсандман. Уста шогирд анъанаси асосида овулимизда уй-рўзғор буюмларини қўл услубида ишлаб чиқариш ва шу йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланаман. Тўғрисини айтсам, қўшни фарғоналик ёшлар бўш вақтларини нималар билан ўтказишига қизиқаман. Шу фестивал доирасида ёшлардан иборат ҳамкасб дўстлар орттириб улар билан тажриба алишиш ва доимий равишда улар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019