Келажак умидлари

16:17 01 Июнь 2019 Спорт
658 0

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан “1 июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида “Келажак умидлари” спорт мусобақаси ўтказилди.

Пойтахтимиздаги “Таэквондо маркази”да бўлиб ўтган бу беллашувдан мақсад болаларнинг кичик ёшдан ҳаракат фаоллигини ошириш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш эканлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди. Беллашувлар 6-7 ёшдаги болалар гуруҳлари ўртасида бўлиб, унда пойтахтимиздаги 11 та туман жамоалари иштирок этди.

Мадина УМРЗОҚОВА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?