Кексайишнинг олдини олиши мумкин бўлган ўсимлик топилди

10:31 27 Февраль 2019 Lifestyle
891 0

Австриялик олимлар Кунчиқар юртида ажойиб ўсимликни аниқлашди ва унинг хусусиятлари ҳақида Nature журналида илмий мақола эълон қилинди.

Олиб борилган тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, Японияда ўсувчи кўп йиллик ашитаба ўсимлиги ёшликни узайтириши мумкин экан.

Олимлар шу бўйича ҳашаротлар ва сичқонлар устида синов ўтказишади. Тажриба натижасида жониворлар ҳаётини 20 фоизга узайтиришга эришилди. Бунда ўсимлик таркибида бўлган 4,4-диметоксихалкон (DMC) модда ҳал қилувчи роль ўйнади.

Ўтказилган тадқиқотга кўра, ўсимлик барглари организмга “оқсил чиқиндиси”ни тезроқ қайта ишлашга кўмаклашувчи махсус молекулалар ажратиши аниқланган.

Яқин келажакда биологлар ушбу ўсимлик инсонларни қаришдан ҳимоя қилиш-қилмаслигини текшириш мақсадида тажриба ўтказишмоқчи.

Японлар ашитабани (япончадан сўзма-сўз “эртанги барг” деб таржима қилинади) ўз боғларида ўстиришади. Ашитаба сабзи ва сельдерей(кашничсимон ошкўк)нинг узоқ “қариндоши” ҳисобланади. Японияда ундан қатор таомларни тайёрлаш ҳамда касалликларни даволашда кенг қўлланилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019