Кечиктирилган Damas можароси

09:09 09 Октябр 2020 Жамият
526 0

Жиззах вилояти, Зафаробод туманида яшовчи фуқаро Бобоев Зокир анча вақтдан буён йиғиб юрган пулига "Дамас" русумли автомашинасини сотиб олишни мақсад қилади ва Жиззах шаҳридаги «Жиззах – Моторс» автосалонига боради. Зафар Бобоев 64 696 586 (олтмиш тўрт миллион олти юз тўқсон олти минг беш юз саксон олти) сўмни тўлаб, автосалон билан шартнома имзолайди. Бундан мамнун бўлган фуқаро шартномани қўлига олиб, уйига қайтади. Аммо автомобилдан дарак бўлавермагач, автосалонга боради. Шунда ҳам унинг иши битмайди. Сабр косаси тўлган Зафар Бобоев Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефонига сим қоқади. 

"Федерация мутахассислари томонидан тезкорликда қонун доирасида ўрганилиб, фуқаронинг ҳуқуқи тикланишига ва кечиктирилган "ДАМАС" автомобилининг олиб берилишига эришилди" деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?