Кечаги воқеалардан сўнг... 

10:55 16 Август 2019 Жамият
315 0

Иллюстратив фото

Ахборотни эркин олиш ва тарқатиш қандай кафолатланади?

Қонунчиликка мувофиқ:

- журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга;

- журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас;

- давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

- журналистнинг фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.

Журналист ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиши, маълумотларни белгиланган тартибда зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун тегишли жавобгарликни қонунчиликда белгилаш бўйича таклифлар тайёрланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?