Кеча коронавирус аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумот берилди: 400 ортиқ беморнинг аҳволи оғир

00:46 30 Август 2020 Жамият
321 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

29 август куни мамлакатимизда 337 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, сутка давомида Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 412 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 160 нафар бемордан 38 359 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2492 нафар бемордан 276 нафари оғир, 138 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?