“Каттақурғонми” ё Каттақўрғон?

13:32 24 Июнь 2019 Жамият
407 0

Фото: «Халқ сўзи»

Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги ФҲДЁ бўлими биносида фаолият кўрсатаётган 2-сон давлат нотариал идорасига борган шахс, ушбу идорадаги “эътиборсизлик”ларни кўриб, таажжубга тушиши аниқ.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида барчага ўрнак кўрсатиши лозим бўлган мазкур муассаса пештоқига осиб қўйилган пешлавҳадаги хатоликлар ҳар қандай киши таъбини хира қилади. Каттақўрғон туман сўзи “Каттақурғон”, аноним қутиси – “аноним қўтиси” ва фуқаролар учун эълон сифатида осиб қўйилган хабарномаларда кўплаб имловий хатоларни кузатиш мумкин.

Фото: «Халқ сўзи»

Нотариал идора ҳудудини ободонлаштириш ишлари мутасаддилар томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилгани етмаганидек, идоранинг ёнғин хавфсизлиги учун ўрнатилган хавфсизликни таъминлаш шкафи ҳолати ҳам ёнғин хавфсизлиги бўлими масъуллари эътиборидан четда қолган?

Ушбу идора мисолида Самарқанд вилоятидаги бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарларига зарурий хулоса чиқариш зарурлигини эслатиб ўтишни лозим деб ҳисоблаймиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019