Каттақўрғондаги воқеага Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди

22:44 05 Июль 2018 Жамият
781 0

"Ҳеч бир жамиятда инсон қадр-қиммати таҳқирланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам инсон шаъни қадрланиши, унинг ҳуқуқлари тўла кафолатланиши белгиланган.

Лекин баъзи бир нопок ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилаётгани жуда ҳам ачинарли, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Т. Н. Р.га нисбатан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатлар юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Бугунги кунда Санъат Умаров ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилади", дейилади муносабатда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар