Каспийда АҚШ ҳарбий базаси бўлмайди

15:15 13 Август 2018 Дунё
374 0
Фото: TT-Info

Каспий минтақасида АҚШ ҳарбий базалари бўлмайди. Бу ҳақида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Қозоғистон ТИВ раҳбари АҚШдан Афғонистонга юкларни транзит қилиш нафақат ушбу давлат, балки бошқа мамлакатлар ҳудудидан ҳам ўтиши, боз устига бунда фақат ноҳарбий юкларни ташиш назарда тутилаётганини таъкидлаган.

“Гап Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш амалиётлари давом эттириш учун халқаро жамоатчиликка ниҳоятда зарур бўлган ноҳарбий юкларни тижорий темирйўл орқали транзит қилиш ҳақида кетяпти”, — деди у.

Қ.Абдраҳманов бу борада Каспийда Америка ҳарбий базасини ёки бошқа бир хорижий мамлакатнинг ҳарбий базасини жойлаштириш борасида сўз бормаётганини ҳам қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 19 апрель куни Қозоғистон парламенти Афғонистонга юк етказиб бериш масаласида АҚШ билан имзоланган шартномага қўшимча киритганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар