Каспий давлат технология ва муҳандислик университетида ўзбекистонлик талабалар ҳам борми?

10:52 12 Март 2019 Жамият
282 0

Қорақалпоқ давлат ва Каспий давлат технология ва муҳандислик университетлари ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Бу борада келишувга Ш.Есенов номидаги Каспий давлат технология ва муҳандислик университети ректори Б.Ахметов бошчилигидаги делегациянинг университетга ташрифи доирасида эришилди.

Ҳамкорлик шартномасига кўра, университетлар ўртасида профессор-ўқитувчилар алмашиш, илмий ва маданий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Учрашув давомида томонлар нефть-газ, қурилиш, бизнес-иқтисодиёт ва гуманитар соҳалар бўйича бакалавриат “3+1”, магистратура “1+1” дипломи дастурига доир ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш бўйича масъулларни белгилашди.

Маълумот учун, ҳозирда Каспий давлат технология ва муҳандислик университетида 800 нафардан ортиқ хорижлик талабалар таҳсил олса, шундан 100 нафардан ортиғини ўзбекистонлик талабалар ташкил қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019