Касим-Жомарт Токаев Қозоғистоннинг ​тўлақонли президентига айланди

11:21 20 Март 2019 Сиёсат
954 0

Қозоғистон Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев қасамёд қабул қилганидан сўнг Қозоғистоннинг тўлақонли президентига айланади. Унда бу вазифани ”вақтинчалик бажарувчи” қўшимчаси бўлмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Конституцион кенгаш собиқ раҳбари Игорь Рогов, маълум қилди, деб ёзмоқда “Интерфакс-Қозоғистон”.

”Конституциямизда в.б. деган жумлалар умуман ўрин олмаган. Бизда вазифасини бажарувчи деган тушунча йўқ. Қасамёд қабул қилганидан сўнг Токаев мамлакатнинг тўлақонли президентига айланади. У аввалги президентнинг муддати тугагунига қадар президент сифатида қолади”, – дея тушунтириш берган И. Рогов.

Маҳаллий вақт билан 12:00да Касим-Жомарт Токаев парламент палаталари қўшма йиғилишида қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.

Маълумот учун, Токаев эндиликда 2020 йилнинг апрелига қадар мамлакатнинг тўлақонли президенти сифатида фаолият олиб боради. Шу муддатгача мамлакатда янги президентлик сайловлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Қозоғистоннинг эндиликдаги собиқ президенти Нурсултан Назарбаев истеъфога чиқишини маълум қилганди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019