Кашандалик туфайли ҳар саккиз сонияда бир киши нобуд бўлмоқда

18:48 31 Май 2018 Жамият
1279 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ер юзида чекувчилар сони ҳозирда 1,2 млрд.ни ташкил этиб, ҳар йили уларнинг сони 2,1 фоизга ортиб бориб, 2025 йилда 1,6 млрд.гача ўсиши эътироф этилган. Йилига 5 млн.дан ортиқ одам чекиш туфайли вафот этмоқда. Бу эса сигарет ҳар саккиз сонияда бир одамнинг умрига зомин бўлмоқда деганидир. Мазкур муаммога қарши курашишнинг энг самарали йўли соғлом ҳаёт кечиришни танлашдир.

Мутахассислар фикрича, соғлом турмуш тарзини яратишда аввало тамаки маҳсулотлари истеъмолига чек қўйиш зарур. Ундаги никотин моддаси инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, юрак, қон-томир, нафас аъзолари касалликларини келтириб чиқариши, организмда хавфли ўсмалар пайдо қилиш эҳтимоли кучли. Улар орасида ҳомиладор аёллар, гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва ёшлар ҳаммадан кўп жабр кўрмоқда.

Тамаки тутунида 4000 дан зиёд кимёвий унсурлар мавжуд бўлиб, улар организм фаолиятига ўз таьсирини ўтказади. Уларнинг 43 дан ортиғи ўсма (саратон) касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлса, 400 дан ортиғи токсик (заҳарли) моддалар ҳисобланади. Булар жумласига: смола, никотин, ис гази, кадмий, формальдегид, ацетон, бензол, мишьак ва бошқалар киради.

Жумладан, ўсма касалликлари (ўпка раки 90 фоиз), нафас олиш тизими касалликлари (75 фоиз), юрак-қон томир касалликларининг (юрак ишемик касаллиги 25 фоиз) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Кузатувларга кўра, чекмайдиганларнинг ҳар 100 мингтасидан 12 нафари ўпка саратонига чалинган. Кунига бир қути тамаки чекувчилар ичида бу кўрсаткич 112 кишини, икки қути чекувчиларда эса 284 кишини ташкил этган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган“Соғ танда – соғлом ақл” мавзусидаги маънавий-маърифий ўқув дарсида иштирок этган вилоят наркология диспансери врач-наркологи Н.Негматова иштирокчиларга чекишнинг зарари ҳақида атрофлича маълумот берди. Чекишнинг организмга ва интеллектуал ривожланишга салбий таъсирлари, бу глобал муаммонинг барқарор ривожланишга солаётган хавфи, унинг олдини олиш, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом ҳаёт тарзини мустаҳкам қарор топтириш каби долзарб масалалар муҳокамаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019