Касб-ҳунар коллежига ўқишга киритишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди

14:41 16 Август 2019 Жамият
76 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн. 700 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019