Картошка етиштирувчилар уюшмасига раис тайинланди 

14:18 27 Март 2018 Жамият
578 0

Ҳукумат қарорига мувофиқ Элёр Абдухошимович Тошпулатов Картошка етиштирувчилар уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Шунингдек, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар