Карманалик ўқувчи томорқасида жуда камёб бўлган “Годжи” дарахтини ўстирди (Фото)

18:09 16 Ноябрь 2018 Жамият
420 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online“. Темур Эшбоев/Навоий. Кармана туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов Хитойда ўсадиган “Годжи” дарахтини ўз томорқасида парваришламоқда.

Мазкур дарахт муомаламизда “Тибет барбариси”, “Хитой деразаси” каби номлар билан маълум ва машҳур. Боиси у асосан Тибет ва Хитойда етиштирилиб, годжи мевасининг асосий хусусияти шундаки, таркиби саратонга қарши унсурларга бой. Афсуски, табиатда жуда камёб.

“Мен ушбу ўсимлик билан қизиқиб қолдим ҳамда уни юртимизда ўстириш мақсадида интернет тармоғи орқали буюртма бериб, уруғини 2 ой деганда қабул қилиб олдим. Ҳозирда годжи мевасини ўзимизнинг томорқамизда етиштирмоқдаман“, - дейди Ш. Бобомуродов.

Ушбу меванинг номи “Узоқ умр кўриш” деган маънони англатади. У инсон организмининг куч-қудратини оширувчи маҳсулот сифатида Осиёдаги рўйхатнинг биринчи қаторида туради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар