Карманада йирик агро мажмуа ташкил этилди

18:23 21 Апрель 2020 Иқтисодиёт
393 0

“Халқ сўзи ONLINE”

“Халқ сўзи Online”/Азамат Зарипов. Кармана тумани “Сардоба” маҳалласи ҳудудида замонавий агро мажмуа ташкил этилди. У ерда иссиқхона ва мевали боғ, узумзор ташкил қилиш ва 10 гектар майдонда полиз экинларини экишишлари бошлаб юборилди.

“Zarafshоn Golden Group” компанияси тақдим этган лойиҳага кўра 1 гектар ер майдонида иссиқхона кўчатлари етиштириш ва 9 гектар ер майдонида помидор, бодринг, булғор қалампири ва қулупнай етиштириш учун гидропоника усулида иссиқхона қуриш ишлари бошланди. Бир гектар майдонда мевали боғ ва 20 гектар ер майдонида узумзор ташкил этилмоқда. Шунингдек, 6 гектар тарвуз, 2 гектарга ловия, 2 гектарига мош ва 2 гектар ер майдонига қовоқ экилмоқда.

Барча агротехник тадбирлар карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Замонавий агро мажмуада 30 нафардан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланди.

Ушбу лойиҳа Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?