Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича тушган таклиф ҳақида гапирди

16:00 10 Сентябр 2018 Спорт
381 0
Фото: Sports.uz

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида бир неча ой муқаддам Ўзбекистон терма жамоасидан тушган таклиф борасида гапириб ўтди.

«Шахсий ҳаётимдаги воқеалар, музокараларни муҳокама қилиб ўтиришни ёқтирмайман. Аммо, айтишим мумкин бўлгани, ЎФА миллий терма жамоа мураббийлигига Эктор Куперни олиб келиб тўғри иш қилди. Шу боис Ўзбекистон терма жамоасига фақат Эрон билан баҳсдан ташқари қолган барча ўйинларда омад тилаб қоламан», дея гапириб ўтган Кейруш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 11 сентябрь куни соат 20:00да, "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар