Осиё ўйинлари. Баҳринисо Бобоева каратэда кумуш медаль соҳиби бўлди

15:22 27 Август 2018 Спорт
444 0
Фото: Анвар Ильясов / МОҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон каратэ жамоаси яна бир медалга эга чиқди.

-50 кг вазн тоифасидаги вакили Баҳринисо Бобоева финалга қадар етиб борди. Бобоева нимчорак финал босқичида филиппинлик Жунна Сукини 2:1, чорак финалда Бирлашган Араб Амирликлари вакили Алажми Ҳаврани 5:1, ярим финалда эса таиландлик Раксачарт Павинани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Баҳринисо финалда Хитой Тайпейи вакили Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда кумуш медаль соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон каратэ жамоаси бунгача Осиё ўйинларида 2та медал олишга улгурганди. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Садриддин Сайматов ҳамда -61 кг вазн тоифасида иштирок этган Барно Мирзаева бронза медал совриндорига айланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар