Карантинда семириб кетмаслик учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул?

17:07 12 Апрель 2020 Lifestyle
361 0

Кўпчилик учун ўзини ўзи изоляция қилиш режими ҳаракатчанликнинг пасайиши ва истеъмол қилинадиган кунлик калория миқдорининг кўпайишига сабаб бўлади. Уйда қолганимиздан кейин ўз-ўзидан ҳаракат ҳам камаяди. Балки спорт билан шуғулланармиз ёки умуман машқ қилмасмиз. Аммо хоҳлаймизми-йўқми кўп овқатланамиз! Албатта, бундай вазиятда вазнни нормал ушлаб туриш жуда қийин. Кимдир семиришга мойил бўлади. Яна кимлардадир бу унчалик ваҳима уйғотмайди. Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак? Хоҳ бу карантин, хоҳ шунчаки уйда қолиш билан боғлиқ вазият бўлсин!

Сизнингча, карантиндан кейинги одатий ҳаётга ортиқча вазнсиз қайтиш учун нималар истеъмол қилиш керак?

Аввало, таомномангиз углевод билан тўйинган маҳсулотларга бой бўлсин! Бундай пайтда газланган салқин ичимликлар ва қадоқланган шарбатларни ичишдан тийилганингиз маъқул. Унинг ўрнига уй шароитида тайёрланган табиий шарбатлар ва кўпроқ сув истеъмол қилишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари овқатланиш рационингизда кўпроқ табиий сут ва сут маҳсулотлари, кўкатлардан тайёрланган салатлар, пишлоқ, зайтун меваси, мева ва сабзавотлар, қора шоколад каби углеводга тўла маҳсулотлар бўлгани маъқул. Карантин даврида тез тайёр бўлувчи фаст-фуд маҳсулотларини истеъмол қилмаганингиз мақсадга мувофиқ!

Ёдда тутинг, семириб кетаман деб, углеводлардан воз кечиб ҳам бўлмайди. Соғлом одамнинг овқатланиш рациони қарийб 45-60 % углевод билан таъминланган бўлиши лозим. Углевод етишмовчилиги инсон соғлигига жиддий зарар етказиши ҳам мумкин.

Сабзавотлар – сиз карантин шароитида бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам организмингиз учун жуда зарур маҳсулотлар таркибига киради. Сабзавотлардан тайёрланган салатлар бу даврда сизга анча кўмакчи ҳисобланади.

Кам ҳаракатлик даврида ёғсиз мол гўшти, парранда гўшти, балиқ ва дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам иммунитетнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. Энг муҳими, ортиқча вазндан сақлайди! Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида балиқ гўшти, авокадо, ёнғоқ каби маҳсулотлар ҳам танангиз учун жуда зарурдир!

Уйда қолинг! Тўғри овқатланинг ва спорт билан шуғулланишни унутманг! 

Нилуфар МУРОДОВА тайёрлади

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?