Карантин зонада ишлаш учун кўнгиллилар рўйхати қандай тартибда тузиляпти?

13:03 30 Март 2020 Жамият
281 0

foto by: Google

Карантин зонага ишлаш учун кўнгилли шифокорлар рўйхати тузилаяптими? Агар рўйхат тузилиб, ишга олиб кетилаётган бўлса тиббиёт ходимларига қандай шароитлар яратилган ва ойлик маошлари қандай тўланади? Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бундай ҳоҳиши бор тиббиёт ходимларини рўйхатини шакллантиради. Хабарингиз бор, касалликга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланган шифокорлар 14 кунда янги тиббий ходимлар бригадаси доим шундай тарзда алмашиб туришади, демак мурожаат қилишингиз ва захирага ёзилишингиз мумкин”, деди Нурмат Отабеков.

Маълумот ўрнида бугунга қадар Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 145 нафарга етган. Шунингдек 7 киши бутунлай соғайиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?