Карантин режимини бузганлик учун ўлим жазосини белгилаган мамлакат қайси?(инфографика)

18:35 19 Апрель 2020 Жамият
684 0

“Ҳуқуқий ахборот“ канали томонидан тайёрланган инфографикада нафақат ушбу балки бошқа давлатларда карантин қоидаларини бузганлик учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумотлар берилган.

Масалан, карантин қоидаларини бузганлик учун Хитойда 707 доллар жарима ёки 3 йил, оғир ҳолатларда 15 йилгача қамоқ, ҳатто ўлим жазоси, Италияда уч ойгача ёки 200 евролик жарима жазоси белгиланган. АҚШда бундай чоралар штатлар бўйича фарқланади. Масала, Вайомингда 10 минг долларгача жарима ва 1 йилгача қамоқ, Техасда 6 ойгача қамоқ ва 2 минг доллар жарима қўлланилади.

Францяида 130 евродан 3700 еврогача ёки 6 ойгача қамоқ жорий этилган.

Март ойидан бошлаб комендантлик соатини жорий қилган Кипрда эса уйдан кунига фақат бир марта, унда ҳам ҳукуматдан рухсат берилганлик тўғрисидаги СМС-хабар олинганидан кейин чиқиш мумкин. Ушбу талабни бузганлар 300 евро тўлайди.

Исроилда эҳтиётсизлик оқибатида карантинни бузганлик учун 3 йилгача, қасддан бузганлик учун эса 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

Россияда 4 минг рубль миқдорида, такрорий жавобгарликка тортилганда эса 5 минг рублгача жарима белгиланган.

Ҳиндистонда карантинни бузганлик учун 2 йиллик қамоқ жазоси белгиланган. Айрим штатларда ўзини яккалаш режимидаги шахсларнинг чап қўлига муҳр қўйилади. Ушбу шахслар кўчада ва бошқа жойларда пайдо бўлса, қамоққа олинади.

Ўзбекистонда карантин қоидасини эҳтиётсизлик туфайли ёки қасддан бузаётганларга нисбатан қандай жазо қўлланилаётгани ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб бораётган бўлсангиз керак.
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?