«Карантин қоидасини бузганлик учун автомобилларни жарима майдонига тиқманг, қўйиб юборинг, деган талабимиз бошиданоқ тўғри бўлган»

15:03 24 Сентябр 2020 Жамият
565 0

Суд карантин қоидаларини бузганлик учун автомобилни жарима майдонига қўйилишини ғайриқонуний деб топибди.

Шунингдек, фуқарога жарима майдончасида тўпланиб қолган тўловни ҳам айбдорлардан ундириш масаласида тўғри тушунтириш берибди ва қонунбузилишига йўл қўйган масъулларни ишхонасига тақдимнома киритибди.

Демак, биз адашмаганмиз ва карантин қоидасини бузганлик учун автомобилларни жарима майдонига тиқманг, қўйиб юборинг, деган талабимиз бошиданоқ тўғри бўлган. Бу борада мени қонунни тушунмасга чиқарганларга эса бу суд томонидан муносиб амалий жавоб бўлибди.

Қонунларни, яна бир бора айтаман қонуности ҳужжати эмас қонунларни устувор, деб билиб, адолатли қарор қабул қиладиган журъатли судьяларимиз яшасин!

Умид қиламанки, суд тизимида бундай мисоллар кўп ва улар охиригача шундай позицияда туришади, ҳеч ким уларга қўнғироқлар қилиб, «тўғри тушунтириб» босимлар қилмайди.

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?