Карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди

17:54 25 Март 2020 Жамият
5135 0

Иллюстратив сурат

Куни кеча бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган Қонун маъқулланди.

Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

Жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.

Эркин Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?