Карантин қоидаларини бузган соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди

14:06 28 Октябр 2020 Дунё
301 0

Чехия соғлиқни сақлаш вазири Роман Примула коронавирус қарши кураш йўлида ўзи жорий этган карантин қоидаларини бузгани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди. 

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари Милош Земан шифокор Ян Блатнини ССВнинг янги раҳбари этиб тайинлаши кутиляпти. 

Блатни Брно шаҳридаги клиника директори ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди. 

Ишдан кетаётган вазир атрофидаги жанжал ўтган ҳафта авж олганди. У Пруладаги ҳозирги чеклов чораларига кўра ёпилиши керак бўлган ресторанни тарк этаётганда папарацци «ўлжаси»га айланган. Коронавирусга чалинган беморлар сонининг кескин кўпайиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафта ресторан ва барларнинг ёпилиши ҳамда ижтимоий алоқаларнинг кескин чекланиши ҳақида эълон қилганди. Фуқароларга уйдан фақат ишга, шифокорга бориш ва яқин қариндошларникига ташриф буюриш учун рухсат берилди. 

28 октябрдан бошлаб тунда соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан мамлакатда комендантлик соати жорий этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?