Карантин қоидаларига зид фаолият олиб бораётган тунги клублар, кафе ва ресторанлар аниқланди

11:53 29 Сентябр 2020 Жамият
858 0

Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан шаҳардаги бир қатор объектларда ўтказилган рейд тадбирлари чоғида амалдаги тартибларга зид равишда иш олиб борилаётган тунги бар, кафе ва ресторанлар аниқланди.

Жумладан, Панжоб маҳалласидаги тунги барда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу масканда карантин қоидаларига зид равишда 29 нафар фуқарога хизмат кўрсатилаётгани фош этилди. Алишер Навоий кўчасида жойлашган тунги клубда ҳам шундай ҳолат кузатилди.

Тезкор тадбирлар давомида 48 нафар фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар бўлимларига олиб келинди. Уларнинг 5 нафари тунги клубларда раққосалик қиладиган қизлар эканлиги маълум бўлган.

Қонун бузилишига йўл қўйган тунги бар ва кафелар масъулларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, чора кўриладиган бўлди.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?