Карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 55 мингдан ошди

11:02 13 Апрель 2020 Жамият
484 0

архив фото

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 55 386 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 9 029 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 7 705 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 7 635 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 5 497 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 4 154 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 4 066 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 3 252 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 3 243 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 2 256 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 2 070 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 2 020 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 957 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 848 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 654 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, 12 апрель куни Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Заркент” кишлоғи, Истиқлол кўчасида яшовчи 1981 й.т. Б.Д., Юқоричирчиқ тумани, “Наврўз” маҳалласи, А.Тўқай кўчасида яшовчи 1983 й.т. Ш.М., Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, “Сарқамиш” маҳалласи, Дўнг кўчасида яшовчи 1994 й.т. У.З., Андижон тумани, “Гулистон” маҳалласи, Гулистон кўчасида яшовчи 1999 й.т. Ш.Т., Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, “Қарахони” маҳалласи, “Юқори работ” қишлоғида яшовчи 1993 й.т. И.Ғ., Қоракўл тумани, “Зиёрат” маҳалласида яшовчи 1987 й.т. Ш.Т., Қорақалпоғистон Республикаси, Қораўзак тумани, “С.Камалов” овулида яшовчи 1982 й.т. С.Т.лар жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

12 апрель куни Наманган шаҳар, 3-Норин кўчасида яшовчи 1989 й.т. А.Х., Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, “Боғёп” овулида яшовчи 1978 й.т. А.Э.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

12 апрель соат 14:00да Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Баҳор” маҳалласи, Сокинлик кўчасида яшовчи 2001 й.т. Р.Ш. карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолатда майда безорилик содир қилганлиги учун, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 194 ва 183-моддалари асосида Маъмурий ишлар бўйича Гулистон тумани суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

12 апрель куни Жиззах шаҳар, “Ҳ.Олимжон” маҳалласи, Н.Қўшоқов кўчасида яшовчи 1997 й.т. Х.И. “Кимёгар” маҳалласида жойлашган ўзига тегишли бўлган караоке барда 5 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

12 апрель куни Наманган вилояти, Поп тумани, “Чиғаноқ” маҳалласида яшовчи 1993 й.т. А.Й. жамоат жойида химоя ниқобини тақмасдан, маст ҳолатда фуқаролар осойишталигини бузиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183 ва 194-моддалари билан Маъмурий ишлар бўйича Поп тумани суди томонидан А.Й.га 15 сутка ҳамда 1 115 000 сўм жарима жазоси белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?