Карантин пайтида қандай вазиятда шахсий машинадан фойдаланиш мумкин? 

15:37 17 Апрель 2020 Жамият
1725 0

Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»

Карантин пайтида қандай вазиятда шахсий машинадан фойдаланиш мумкин? 
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда билдирилган муҳим маълумотлар билан қуйида танишишингиз мумкин:

- Давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорти (1 банд);

- Хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг фақат хизмат автотранспортига (2 банд) СТИКЕРСИЗ ҳаракатланишига енгиллик яратилди.

-Бунда ҳайдовчи ёнида мазкур ташкилотда ишлашини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси нусхаси ва карантин даврида ишга жалб этилгани тўғрисида ташкилотдан бирор ҳужжат бўлиши шарт!

-Агар шу иккита ҳужжат бўлмаса, ҳаракатланишга ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ.

Яна бир қулайлик: Сиз транспортда бирга ишловчи ходимларни олиб юришингиз МУМКИН, фақат улар ўзлари билан учта ҳужжат — паспорти, меҳнат дафтарчаси ва ташкилотдан маълумотнома олиб юришлари шарт!

- Бегона одамларни транспортга ўтказиш, қоидабузарлик ҳисобланади.

- Агар касалхонага боришингиз зарур бўлса, тез ёрдам машинасини чақиртириш тавсия этилади.

- Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлсагина, шахсий машинадан фойдаланиш МУМКИН.

- Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (бунга шахсий автотранспорт ҳам киради) ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида ва йўловчиларсиз ФАҚАТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ хизматини кўрсатиш мақсадида ҳаракатланишлари мумкин.

- Бу тоифадаги ҳайдовчилар ўзлари билан йўловчи ташиш ҳуқуқи бўлган лицензиясини ҳамда курьерлик хизматидан ишга жалб этилганлиги ҳақида маълумотнома олиб юришлари шарт.

- Ўта зарур ҳолатда, яъни инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

- Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар махсус автотранспорт воситалари ҳайдовчиси ва пассажир ўзи билан меҳнат дафтарчаси нусхасини ва айнан карантин даврида ишга жалб этилганлиги ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат олиб юриши керак.

- Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳар бир автотранспортни визуал кўздан кечириб, автотранспорт йўналиши ва аниқ манзили юзасидан тушунтиришлар сўрашади.

- Шунингдек, эслатиб ўтамиз, стикер, Сизга карантин даврида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради, лекин барча ҳужжатларингиз жойида ва тўлиқ бўлиши керак!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?