Карантин: Франциядаги Версал саройи ўз эшикларини очди

22:08 06 Июнь 2020 Дунё
205 0

Фото: РИА Новости

Бугун Франциядаги Версал саройи 82 кун деганда карантиндан кейин меҳмонлар учун ўз эшикларини очди.

«Версал қалъаси ва унинг атрофидаги ҳудуд узоқ вақт ёпилгандан сўнг бугунги кунда ўз эшикларини ташриф буюyрувчилар учун очди. Сарой одатдагидек, 9:00 дан 18:00 гача ишлашда давом этади. Фақат ташриф буюрувчилар сони 10 кишидан ошмаслиги керак», – дейди комплекс вакиллари Тwиттердаги саҳифаларида.

Ўзингизни ва бошқаларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш учун, албатта, ниқоб тақиш мажбурий. Комплекс ҳудудида фақат ташриф вақтини олдиндан буюртма қилганлар ҳаракатланишига руxсат этилади. 

Мажмуа 13 март куни мамлакат Маданият вазирлигининг буйруғига биноан Францияда ҳам CОVID-19 тарқалиши сабабли ёпилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сарой бундай узоқ вақтга иккинчи марта - 1939 йилда Иккинчи Жаҳон уруши бошланганида ёпилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?