Карантин эҳтиёт чораси: карантин қочган фуқарода касаллик қайд этилмади

15:32 25 Март 2020 Жамият
457 0

Иллюстратив сурат

“Xalq soʻzi ONLINE”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Жорий йилнинг 16 март куни А.А. исмли фуқаро Жанубий Корея давлатидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига келиб, у ердан “Шерметова — Самарқанд” йўналишда самолёт орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган. Мазкур шахс янги турдаги COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 14 кунга карантинга олинган. Аммо у карантиннинг бешинчи куни яширин равишда шифохонадан қочиб кетган ва Денов туманидаги яшаш манзилида қўлга олинган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда хабар тарқалганди.

Айни пайтда ҳам А.А. исмли фуқаро Денов тумани юқумли касалликлар шифохонасида карантинда сақланмоқда. Денов тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Исмоил Юсуповнинг маълум қилишича, фуқаро шифокорлар назоратида бўлиб турган бўлса-да, ташхис натижасига кўра, унда COVID-19 коронавирус касаллиги аниқланмаган.

Демакки, карантин бу эҳтиёт чораси. Унга амал қилмаслик атрофдагиларга зарар, юқумли касалликнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, карантинда бўлганлар сабр қилсин, эпидемия шароитида энг хавфсиз жой бу ҳар кимнинг яшаш манзили эканлигини унутманг. Уйда қолинг!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?