Канцлер Европа компаниялари Эронни тарк этишини билдирди

18:10 24 Май 2018 Дунё
304 0
Фото: russian.news.cn

Хитойнинг Тянанмэн марказий майдони Халқ мажлислари уйида Германия канцлери Ангела Меркел ушбу давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян томонидан тантанали кутиб олинди. Бу ҳақида “ТАСС” ахборот манбаси хабар берди.

Ли Кецян билан мулоқот чоғида ҳар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида фикр билдирилди. 2017 йил якуни бўйича ХХР Германиянинг биринчи рақамли савдо шеригига айланиб, ўзаро товар айланмаси 186,8 миллиард еврони ташкил этди. 

Меркел Берлин агар Хитой ЕИ инвестициялари учун шароитни яхшиласа, мазкур кўрсаткичларни сезиларли ошириш мумкинлигига ишонч билдирди. 

Ўз навбатида у Европанинг қатор компаниялари Эронни тарк этиши, уларнинг ўрнини Хитой корхоналари эгаллаши мумкинлигини таъкидлаган.

Бунинг сабаби, канцлернинг фикрича, АҚШ санкциялари европалик ишбилармонларни истаса-истамаса Теҳронни тарк этишига олиб келади. Шунга қарамай Берлин Эрон билан ядро бўйича келишувга ҳурмат билан қарашини айтган.

“Эрон билан келишувга келсак, у, албатта, идеал эмас, лекин бошқа вариантлар янада беқарордир, шунинг учун биз мазкур келишувни ҳурмат қилишда давом этамиз”, деди у.

Маълумот учун Германия канцлери Чин ўлкасида икки кунлик ташриф билан борган. Бундан кўзланган асосий мақсад ўзаро савдо-иқтисодий масалалар, Эрон ва Корея ярим оролидаги вазият билан боғлиқ қатор минтақавий ва глобал аҳамиятга эга муаммоларни муҳокама қилишдан иборат.   

Сафар чоғида ХХР раиси Си Цзиньпин билан ҳам учрашади. Эртага эса Жанубий Хитойдаги Гуандун музофоти Шэньчжэнь шаҳрига бориб, Германия-Хитой ташқи савдо палатасининг инновацион хаби очилишида иштирок этади ва “Siemens” заводига ташриф буюради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар