Канн халқаро кинофестивалида ўзбек фильмлари намойиши бўлиб ўтди

03:44 19 Май 2019 Маданият
565 0

Аввал хабар берганимиздек, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтаётган 72-Халқаро кинофестивалда “Республика кинопрокат маркази” ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўзбек кино фильмлари стенди “ Marche du Film” кинобозорида 50 та турли жанр ва услубдаги 50 та бадиий , ҳужжатли ҳамда анимацион фильмларни тақдим этмоқда.

Кеча кино бозор иштирокчилари учун кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар”(продюсер Зафар Йўлдошев) фильмининг махсус тақдимоти бўлиб ўтди. “Республика кинопрокат маркази” бу йил 72-халқаро Канн кино фестивалининг“ Marche du Film” кинобозорида илк бора иштирок этаётгани ва бу соҳада ҳали янги эканлигига қарамасдан, 17 майга режалаштирилган “Элпарвар” фильмининг махсус намойиши кутилганиданда яхши ўтди.

Аввало кинобозорда ташкил этилган стенд, унда тақдим этилган картиналар кинотадбиркорларнинг эътиборини торта олди. Томошабинлар орасида Немис, француз, турк, ҳинд ва кореяликларни кўриш мумкин эди.

Эронлик кинорежиссёр, 2015 йилда ўзининг “Утопия” фильми билан Канн халқаро кинофестивали номзоди бўлган Ҳасан Назир “Элпарвар” фильми ҳақида жумладан қуйидагиларни гапирди: “Элпарвар” фильмини ўзиннг бетакрор локациялари, актёрлик ижроси билан мени ҳайратга солди. Картина каттагина ижодий гуруҳнинг яхши кино қилиш йўлидаги интилишларидан дарак бериб турибди”. Эстониялик продюсер Татьяна Мухлбайер: “Элпарвар, ўзбек киносининг янги даври бошланганидан хабар берувчи фильм. Энди бу хабарлар катта воқеаларга сабаб бўлиши керак. Ўша кунлар ҳам узоқ бўлмаса керак”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019