Канадалик мутахассислар коронавируснинг ноодатий аломатларини аниқлашди

19:09 19 Июнь 2020 Дунё
269 0

Иллюстратив сурат

Канадалик олимлар коронавируснинг асосий аломати кўзнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши бўлиши мумкин, дея тахмин қилишмоқда.

Бу кўзни ва қовоқларнинг орқа юзасини қоплайдиган нозик шаффоф тўқималарнинг яллиғланишидир. Бу ҳолат кўзга бактериялар, вируслар ва ифлос нарсаларнинг тушиши оқибатида пайдо бўлиши мумкин.

Мутахассислар 29 ёшли беморнинг ҳолатини ўрганиб шундай хулосани илгари суришмоқда. Гап шундаки, у шу йилнинг март ойида кўзларининг қизаришидан шикоят қилиб, касалхонага мурожаат қилган. Унга кўзнинг шиллиқ пардаси яллиғланиши ташхиси қўйилган ва анъанавий даво чоралари қўлланилган. Аммо самара бермаган.

Кейинчалик бемор Осиёга ташриф буюргани маълум бўлади ва ундан коронавирус учун тест олинади. У топширган тест ижобий натижа кўрсатади.

Лекин унда коронавируснинг одатий аломатлари — йўтал ва иситма кузатилмаган. Шу боис мутахассислар бемор касалликни асоратларсиз бошдан кечирган, деган хулосага келишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?