Канадада ҳам гўштни кўп ейишар экан. Бунга ҳашаротлар ва наша ўсимлигининг нима дахли бор?

14:48 30 Октябр 2019 Дунё
486 0

Иллюстратив фото

Шунинг учун Канаданинг Beyond Meat компанияси ҳашаротлар ва наша ўсимлигидан гўшт ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Айни пайтда мазкур компания томонидан соя ва нўхатдан муқобил гўшт тайёрлаётган эди. Аммо унинг вакиллари ушбу маҳсулотдаги протеин таркиби ҳамда таъм кўрсаткичлари оддий гўштникига нисбатан кам деган хулосага келишди. Шунинг учун янги хом ашёлардан фойдаланишга қарор қилишган.

Beyond Meat бунинг учун қора чигирткани танлади. Сабаби бу ҳашаротдаги оқсил уни ўзига хос ҳид ва таъмга эга бўлиб, оқсил таркиби бўйича ўсимлик хом ашёларидан устун туради. Шу боис энди уни пишириқлардан тортиб колбасаларгача қўшишмоқчи

Қолаверса, компания сунъий гўшт ишлаб чиқариш учун какао донлари қолдиқлари, АҚШ ва Канадада ўстириш рухсат этилган наша ўсимлигидан фойдаланмоқчи.

Шунингдек, яна бир анъанавий маҳсулот рапс(ўсимлик тури) ҳам қўшимча сифатида ишлатилади. Одатда Канадада ушбу ўсимлик ёғидан ҳайвонларга озуқа тайёрлашда фойдаланилади. Beyond Meat 2019 йил ёздан бошлаб рапсдан оқсил кукуни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Энди ушбу маҳсулот ўсимлик гўшти учун хом ашёга айланади.

2019 йилда ўсимлик гўштидан тайёрланган таомлар KFC, Burger King, McDonaldʼs, Pizza Hut, Subway, Dunkinʼ Donuts нуқталарида пайдо бўлди. Сунъий гўштнинг дунё бозори 240 млрд. доллар дея баҳоланяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019