Камил Гаджиев Ҳабиб Нурмагамедовнинг отасини аҳволи ҳақида маълумот берди

16:25 10 Июнь 2020 Спорт
635 0

Архив сурат

Россиянинг «Fight Nights Global» промоутерлик компанияси раҳбари Камил Гаджиев UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов мураббийи ва отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг аҳволи ҳақида маълум қилди.

Маълумки, Абдулманноп Нурмагомедов коронавирус инфекцияси билан зарарланган ва у оғир аҳволда Москвадаги касалхоналардан бирида даволанмоқда.

«Спорт 24» унинг сўзларига асосланиб хабар беришича, таниқли мураббий тикланмоқда деб айтиш учун ҳали эрта, аммо бу борада баъзи яхши ўзгаришлар бор.

«Тафсилотларни аниқ билмайман. Лекин Ҳабибнинг отасини саломатлиги ижобий динамикага эга эканлигини эшитдим», — деган Гаджиев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?