КамАЗ жарга қулаб тушди. 6 киши ҳаётдан кўз юмди

12:05 09 Февраль 2019 Дунё
831 0

Фото: belta.by

Россиянинг Кемерово областида КамАЗ русумли транспорт воситасининг жарликка қулаб тушиши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмди, 16 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар берди БелТА.

Россия давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси маълумотига кўра, Междуреченск ҳудудидан 100 км. узоқликдаги ҳудудда ишчиларни олиб келаётган КамАЗ автомашинаси 8 — 10 метр тепаликдан пастга ағдарилиб кетган.

Машинада “Разрез Распадский” ОАЖнинг 21 нафар ходими бўлган. Улар кўмир шахтасига кетаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур инцидент ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги оқибатида юз берган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019