Кучли иссиқ ҳарорат туфайли корхонада портлаш содир бўлди

13:55 13 Июль 2018 Дунё
437 0
Фото: НТВ

Қоҳира (Миср) аэропорти яқинидаги корхоналардан бирида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида камида 12 киши тан жароҳати олган.

Маҳаллий Al-Youm al-Sabia газетасининг мамлакат хавфсизлик кучлари вакилига таяниб хабар беришича, бахтсиз ҳодиса юз берган жойдан ўн киши олиб чиқилган. Улар айни пайтда касалхона бўлиб турибди.

Ушбу воқеа юз бергани ҳақида дастлабки тарқатилган ахборотларда уч кишининг жабрлангани айтилган эди. Дастлабки тахминларга кўра, портлаш ёнилғи сақлаш омборида юз берган. Бунга кучли иссиқ ҳарорат сабаб бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар