Кадастр хизмати мансабдори 13500 доллар пора олаётган вақтида ушланди

22:17 12 Сентябр 2020 Жамият
825 0

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан 8 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида, фуқарога Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ерни ҳар бир сотихи 500 АҚШ долларидан жами 13 500 АҚШ долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

2020 йил 8 сентябрь куни фуқаро М.А. вилоят ИИББ ариза билан мурожаат қилиб, аризасида уй-жой қилиш учун фуқароларга ажратилаётган ерлар бўлса, қонуний сотиб олиш, уй-жой қилиш мақсадида Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Янгийўл тумани филиалига мурожаат қилганини, филиалда турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи И.Н. ҳозирги кунда шудгор қилиниб тайёрланган ерларнинг хар бир сотиғи 500 АҚШ долларидан, ҳозирда 27 сотих тайёрланган ерни жами 13.500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Янгийўл тумани филиалида турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи, 29 ёшли И.Н. фуқародан келишилган пулларни олаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?