ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сўнгги манзилга кузатилди

22:25 22 Апрель 2019 Жамият
526 0

2019 йил 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани “Олмаота — Тошкент” автомобиль йўлининг 181-километрида йўналишдаги автобус ҳаракатланиб келаётганда бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эрталаб марҳума Дилором Ермекбаева Қуйичирчиқ тумани “Қўшиқ” маҳалласидаги қабристонга, марҳумлар Ўринбой Абдухаликов ва Алишер Калмурадов пешинда Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи қабристонига дафн этилди.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019