ЙПХ ходимларида мобиль видеокамерадан фойдаланишига оид талаб 2020 йил 1 январигача узайтирилди

13:38 04 Июль 2019 Жамият
203 0

Ички ишлар органлари ходимларини мобиль видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот ” канали хабар қилди.

Қонунчиликка мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан йўл-патруль хизмати ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши керак эди.

Қарор билан ЙПХ ходимлари хизмат вазифаларида мобиль видеокамерадан фойдаланишига оид талаб 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

Шунга кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари 2020 йил 1 январгача хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019