Йўқолган футболчининг жасади сувдан чиқариб олинди

13:21 07 Февраль 2019 Дунё
783 0

Хабарингиз бор, шу йил 21 январь куни икки кишини олиб кетаётган енги моторли PA 46 Malibu самолёти Ла-Манш устида радарлардан йўқолганди. Улардан бири аргентиналик футболчи Эмилиано Сала эди.

3 февраль куни самолёт қолдиқларига дуч келинди. Орадан вақт ўтиб футболчининг оила аъзолари томонидан ёлланган хусусий компания ҳамда Британиянинг авиация ҳалокатлари текширувлари бўйича комиссияси билан ҳамкорликда уларнинг жасадлари ҳам топилди. Бироқ кучли оқим уларни сувдан чиқариб олишга халақит бераётган эди.

Sky Sports телеканалининг хабар беришича, бугун ушбу мураккаб ишнинг уддасидан чиқилган. Идентификация жараёнлари энди ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019