Йўловчини ўлдириб, уни ариққа ташлаб қочган ҳайдовчи қидирилмоқда

Фарғона вилоятининг Қува туманида 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Юзия қишлоғида жойлашган “Юзия” МФЙ биноси олдида ҳайдаб кетаётиб шу МФЙда яшаган М.Б.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса ўз жиноятини яшириш учун унинг жасадини Тошлоқ тумани Заркент қишлоғи А.Навоий кўчасидан оқиб ўтувчи ариққа ташлаб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
«Агарда кимда-ким ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган, ҳайдовчи ёки автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига хабар беришларини сўраймиз!», дейилади ИИВ баёнотида.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: