Йўлда маст ҳолда ётган 20 ёшли йигитни «Нексия» босиб кетди

15:31 12 Сентябр 2020 Жамият
1688 0

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 5:30 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. «Нексия» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, олдинда, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган, пиёда 2000 йилда туғилган А.Э.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?