Йўл қоидасини бузиш — умр заволи

17:57 03 Июль 2018 Жамият
200 0

2 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Яккабоғ туманида яшовчи Ш.Н. “Камаз-55102” русумли юк автомашинасини  шаҳар ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлининг 1173-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қамаши туманида яшаган С.Ф. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашина ҳайдовчи С.Ф. ва унинг йўловчиси С.П. исмли аёллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар