Йўл ҳаракати хавфсизлигининг янги қоидалари қачондан амалда бўлади?

16:22 15 Апрель 2019 Жамият
1364 0

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар ҳозирча жаримага тортилмайди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББга асосланган ҳолда “Газета.уз” хабар берди.

ИИББ янги қоидалар бузилиши бўйича қачондан жаримага тортиш бошланишини расман эълон қилади. Яқинда ташкил этилган брифинг чоғида ИИББ бўлим бошлиғи Азизхон Умархонов айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ўзгариш Ўзбекистон ҳукумати қарори билан 9 апрелдан киритилган эди. Ўзгаришлар билан ушбу ҳавола орқали яна бир бор танишиб олишингиз мумкин.

Ўзгаришлар расман 10 апрелдан кучга кирган. Аммо аҳоли учун дабдурустдан амалга оширилгани учун ҳозирча янги қоидаларга амал қилмаслик жаримага тортилмайди.

“ИИВ бошқа тегишли вазирлик ва бошқармалар билан биргаликда бир ой давомида аввалги норматив-ҳуқуқий актларни янги қоидаларга мувофиқлаштириши лозим. Бу борада иш олиб борилмоқда ва қабул қилингандан сўнг албатта ОАВни бохабар этамиз. Бир ой давомида янги қоидаларга ўтишга тайёргарлик бўлади ва бу бўйича қоидабузарлик жаримага тортилмайди”, — дейди Умархонов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?