Йирик телекоммуникация узилиши юзага келди

17:36 25 Июнь 2019 Дунё
552 0

Иллюстратив фото

Нидерландияда сўнгги йиллардаги энг йирик телеком узилиши кузатилиб, мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолатлар хизматлари рақамлари ишламай қолган, деб хабар берди BBC.

Тўрт соат давом этган узилиш Royal KPN миллий телеком провайдеридан бошланган ва унинг тармоғига уланган бошқа провайдерлар ҳам зарар кўрган.

KPN узилишнинг аниқ сабаблари ҳали номаълум бўлсада, бу хакерлар иши, дейишга асос йўқлигини маълум қилган.

Ҳукумат фавқулодда хизматлар билан боғлана олмаётган одамларга бирор ҳолат юз берганда тўғри касалхоналар, полиция маҳкамалари ёки ўт ўчириш станцияларига боришни тавсия этган. Узилиш вақтида одамларга ёрдам бериш учун мамлакат бўйлаб қўшимча полиция кучлари кўчаларга чиқарилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019