Йирик миқдордаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатдан “тушиб” қолганлиги фош этилди

17:27 04 Апрель 2019 Жамият
315 0

Бухоро вилояти божхоначилари юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишга чек қўйишди.

Йирик миқдордаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатдан “тушиб” қолганлиги фош этилди.

Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан ушбу божхона постига кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда “Рапискан М-60” инспекцион кўрик мажмуасида сканер қилиниб, тасвирлар ўрганилганда, юкхонадаги юкларнинг миқдори ҳужжатларда кўрсатилганидан кўплиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, ушбу автомашинани божхона назоратидан ўтказиш жараёнида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 503,2 миллион сўмлик товарлар борлиги аниқланди. Мазкур товарларнинг асосий қисмини автомобиль эҳтиёт қисмлари ташкил этиши маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019