“Йиқилган” абитуриент ҳам талаба бўлиши мумкин

16:51 24 Август 2019 Жамият
592 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Абитуриентлар белгиланган квота бўйича ўқишга киролмаган тақдирда СУПЕР КОНТРАКТ асосида қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Бунда СУПЕР КОНТРАКТнинг миқдори контракт тўловига нисбатан қуйидагича белгиланади:

- 1 баллгача етмаганда — 1,5 баробар;

- 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганда — 2 баробар;

- 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганда — 2,5 баробар;

- 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганда — 3 баробар;

- кириш учун 4 баллдан кўп ва минимал баллдан (56,7) кам бўлмаганда — 10 баробар ва ундан кўп (йўналишга қараб).

Бундан ташқари, 56,7 дан кам балл тўплаганлар ҳам талаба бўлиши мумкин.

Бунда абитуриентлар ҳужжат топширган йўналиши бўйича энг юқори СУПЕР КОНТРАКТ миқдорининг 2 баробарини тўлаши лозим.

Масалан, оширилган тўлов контракти 10 баробар (10 млн. сўм) бўлса — 20 баробар (20 млн. сўм) тўланади.

Эслатиб ўтамиз, оширилган контракт фақат биринчи ўқув йили учун тўланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019